Солихон домла қамалди

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди.
Тошкент шаҳар судларининг маълум қилишича, Солихон Ортиқхўжаев Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир қилган деб топилган.
Унга 15 сутка маъмурий қамоқ ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари, яъни 340 000 жарима жазоси тайинланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter