Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Солиқ бошқармаси томонидан ноқонуний ундирилган 50 млн сўм эгасига қайтарилди

Солиқ бошқармаси томонидан ноқонуний ундирилган 50 млн сўм эгасига қайтарилди

Фото: Ruadvocate.ru

Самарқанд вилоятида фаолият юритувчи номи ошкор бўлишини истамаган тадбиркор солиқ бошқармаси мансабдор шахсларидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил расмий каналида хабар берилишича, вилоят солиқ бошқармаси томонидан Жамиятнинг бир қатор бошқа тадбиркорлик субъектлари билан тузган шартномалари қалбаки (кўзбўямачилик битими) деб ҳисобланган ва Жамиятдан қарийб 50 миллион сўм ундириш тўғрисида асоссиз қарор қабул қилинган.

Солиқ кодексининг 14-моддасида ҳуқуқни суиистеъмол қилиш, битим қалбакилиги (кўзбўямачилик учун тузилгани) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллаш солиқ органлари томонидан, солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда эса солиқ органларининг даъвоси бўйича суд томонидан амалга оширилиши белгиланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Бизнес-омбудсман томонидан Самарқанд туманлараро маъмурий судига киритилган шикоят асосида Самарқанд вилоят Давлат солиқ бошқармасининг тадбиркор фаолиятида аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан қабул қилинган қарори ҳақиқий эмас деб топилди ва Жамиятдан ноқонуний ундирилган маблағлар қайтариб берилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг