Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сирдарёда сохта долларларни пуллаётган шахслар ушланди

Сирдарёда сохта долларларни пуллаётган шахслар ушланди

Сирдарё вилояти Оқолтин туманида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Э.Б. (муқаддам судланган) ва бошқалар фуқаро М.Х.га 100 АҚШ долларлик купюрадаги қалбаки 1 600 АҚШ долларини 10,2 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Манба: t.me

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг