Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Шуни ўқиб, томоғимдан овқат ўтмади» — Зафар Ҳошимов

«Шуни ўқиб, томоғимдан овқат ўтмади» — Зафар Ҳошимов

Тадбиркор Зафар Ҳошимов Тошкент вилоятида синфдошларига тақиқланган қўшиқ – нашид жўнатган талаба 3 йилга қамалгани ҳақидаги хабарга ўз муносабатини билдирди.

«Кеч ишдан келиб, шу мақолани ўқиб, томоғимдан овқат ўтмади.

Грант асосида (!) «нархоз»да ўқиб келаётган 21 ёшли талаба бир йил аввал Ютубдан (очиқ манба) олиб, билар билмас, синфдошларига йўллаган бир нашида учун уч йил қамоқ жазоси олибди.

Билар-билмас, деганим, бу нашидани бутун бошли бир диний қўмита ўрганиб, таҳлил қилибгина, унинг асл моҳияти зарарли, деб топибди. Ёш йигит Ютубда қўшиқ эшитиб, унинг бу жиҳатларини тушинмаган бўлиши мумкин ку, ахир.

Бу йигитнинг умуман ёмон нияти бўлмаган бўлиши ҳам мумкин…

Айни янги Конституциямизда гумонлар айбланувчи фойдасига талқин қилинади, дейилмаганми?!

Ёшлик айни хатолар, адашишлар палласи. Юзидан аён, одобли, ақлли йигит, наҳотки, бир хатоси учун уни шунчалик оғир жазолаш тўғри бўлса, ёш умрини хазон қилиб, ёруғ дарсхоналарда илм олиб, мутахассис бўлиб, ватанига унумли хизмат қилиш ўрнига у зах ҳибсхоналарда кунлар эмас, йиллар ўтказса?!

Аминманки, шу йигит билан яхши тушунтириш ўтказиб, ота-онаси олдида қаттиқ огоҳланитирилса, бир умрига етиб ортарди, дўстларига ҳатто «Ну, погоди!..» мултфилмини ҳам бошқа юбормайдиган бўлар эди…

Менинг фикримча, бу жазонинг ўзи ўта радикал.

Суд-адлия тизимимиз бу ҳукмни яна бир бор адолат, инсонпарварлик ва ҳуманизм асноларига асосланиб, қайта кўриб чиқади, деган умиддаман.

Бу йигитга ёки унинг оиласига ҳеч қандай алоқам йўқ. Шу сийратини кўриб, мақолани ўқиб, эзилдим», деб ёзади тадбиркор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг