Ширин шаҳрида қўшмачи аёл қўлга олинди. У қизларни бу йўлга мажбурий тартибда жалб қилганликда айбланмоқда
Сирдарё вилояти ИИБ ТЭҚКБ ва Ширин шаҳар ИИБ ходимлари томонидан Ширин шаҳар ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.
Сирдарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу тезкор тадбир давомида Ширин шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро А.Р томонидан жорий йилнинг 9 сентябрь куни, Боёвут туманида яшовчи фуқаро Қ.Ҳ ни мажбурий тартибда жинсий алоқа қилиши учун тадбирда мижоз сифатида иштирок этган Гулистон туманида яшовчи С.Ш дан 5 дона 100.000 сўм купюрадаги жами 500.000 сўм миқдордаги пулларни олаётган вақтда қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ширин шаҳар ИИБ Тергов гуруҳи томонидан фуқаро А.Р га нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter