«Сен менга тегма, мен сенга тегмайман»
Фуқароларга давлат хизматлари кўрсатувчи ходимларнинг ўз ишига қанчалик ҳалол ва виждонан ёндашаётганини аниқлаш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан мунтазам равишда «сирли мижоз» тадбирини ўтказиш йўлга қўйилгани ҳақида хабар бердик.
Адлия ходимлари ишини хуфёна ўрганиш натижасида бу тизимнинг 17 нафар ходими ишдан бўшатилган.
Вазирлик томонидан «сирли мижоз» тадбирини ҳудудий адлия органлари томонидан ҳам ўтказилиши топширилган. Бироқ жойларда бунга панжа орасидан қаралган. Яъни «сен менга тегма, мен сенга тегмайман», қабилида.
Видеоконференцалоқа тизими орқали мажлисда иштирок этаётган Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазиридан бу борада қандай иш қилингани сўралди. Лекин ижобий жавоб олинмади. Унга биринчи чорак якунигача юзта «сирли мижоз» тадбири ўтказиш топшириғи берилди, деб хабар берди «ЎзА».
Бухоро, Сурхондарё адлия бошқармалари томонидан йўл қўйилаётган камчиликлар ҳам танқид қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter