Бозорда жой талашиш пичоқбозлик билан якунланди
2020 йилнинг 9 май куни соат 16:00 да Сурхондарё вилояти, Шўрчи туманида бозорда жой талашиб қолган шахслар ўртасида пичоқбозлик бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
22 ёшли С.Ш. Шўрчи тумани «Элбаён» маҳалласи ҳудудида жойлашган озиқ-овқат маҳсулотлари сотиладиган дўкон ҳудудида гўшт маҳсулоти сотаётган вақтида ёнига ўзига илгаридан таниш бўлган, ушбу жойда гўшт маҳсулоти сотиш билан шуғулланувчи, 18 ёшли Ж.И. келади. Улар ўртасида гўшт сотиш учун мўлжалланган жой учун жанжал келиб чиқади. Натижада С.Ш. қўлида бўлган хўжалик пичоғи билан, Ж.И.га тан жароҳати етказган.
Ҳолат юзасидан фуқаро С.Ш.га нисбатан Шўрчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «е» банди (касддан баданга оғир тан жароҳатлари етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. С.Ш., га нисбатан тегишли модда билан айблов эълон қилиниб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter