Самарқанд туман кадастр бўлими бошлиғи тамагирлик қилди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти томонидан товламачи ва тамагир мансабдор шахсларнинг қинғир ишларини фош этиш чора-тадбирлари олиб борилмоқда.
Жумладан, Самарқандда иссиқхона ташкил этиш мақсадида ер майдони ажратиб беришни сўраб, ҳужжатларни бекам-у кўст тақдим этган «Ризо бобо» МЧЖ раҳбари ҳам тамагирлик тўсиғига дуч келди.
Тадбиркорнинг ушбу мурожаатини туман ҳокимлиги орқали ижобий ҳал этиш учун ундан 2.500 АҚШ доллари олган Самарқанд туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи Зафар Олимов 31 октябр куни ушбу пулларнинг 2 мингини қайтариб бераётган вақтида тезкор гуруҳ томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter