Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саида Мирзиёева: «Энди вояга етмаганлар билан алоқа оғир жиноят саналади ва узоқ муддатга озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади»

Саида Мирзиёева: «Энди вояга етмаганлар билан алоқа оғир жиноят саналади ва узоқ муддатга озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади»

Бугун Сенат болалар ва аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳасини маъқуллади. Саида Мирзиёева бу учун кураш ҳамма учун жуда қийин кечганини қайд этди.

«Президент имзолагач, Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга киритилаётган ушбу ўзгартиришлар кучга кирса, биз ниҳоят тажовузкорларни жавобгарликка тортиш орқали аёлларни оиладаги зўравонликдан ҳимоя қила оламиз.

Эндиликда вояга етмаган шахс билан алоқа жамоат хавфи бўлмаган жиноятлар тоифасидан оғир жиноят қаторига ўтди.

Биз вояга етмаганлар билан жинсий алоқа қилган ва қамоқдан қутулиб қолмоқчи бўлганлар учун бўшлиқларни ёпамиз. Энди бу қилмиш узоқ муддатга озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади. Бу эса давлат ҳар қандай зўравонликка қарши қатъий курашаётгани ҳақида жиноятчиларга яққол ишора!

Қонун билан боғлиқ жараёнларга алоқадор бўлган ва бизни қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорчилик билдираман. Бу ўзгаришлар учун ҳаракатлар жуда узоқ вақтдан бери давом этмоқда ҳамда бу қийин ва узоқ йўлнинг ҳали бошланиши.

Биз ижтимоий меъёрларни, жамият сифатида ўзимизни ўзгартирамиз. Давлатнинг ижтимоий хавфсизлигини таъминлаш учун ҳаммасиз энг заиф қатламларни ҳимоя қилишимиз шарт», деди Саида Мирзиёева.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг