Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Референдум ҳақидаги қонунга ўзгартишлар киритиляпти

Референдум ҳақидаги қонунга ўзгартишлар киритиляпти

Сенаторлар бугунги ялпи мажлисда «Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида»ги қонунига ўзгартиришлар киритиш масаласини кўриб чиқишган.

Бу орқали референдум ўтказувчи комиссиялар томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби, чет давлатларда турган фуқароларни овоз берувчи фуқароларнинг рўйхатларига киритиш, референдум ўтказувчи комиссия аъзолари бўла олмайдиган шахслар доираси белгиланмоқда.

Қонун қабул қилиниши натижасида:

  • маъмурий-ҳудудий бирликлар ташкил этилганда ёки маъмурий-ҳудудий бирликлар чегаралари ўзгарганда депутат тегишли маҳаллий Кенгаш таркибига кириши ва ваколатлари муддати давом эттирилиши;
  • янги ташкил этилган маъмурий-ҳудудий бирликда маҳаллий Кенгашга сайловни ўтказиш учун сайлов округлари сонини белгилаш ва ушбу сайлов округлари, сайлов комиссияларини тузиши;
  • янги ташкил этилган маъмурий-ҳудудий бирликларда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловини ўтказишга оид муносабатлар ҳуқуқий тартибга солинишига эришилади.

Шунингдек, «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги қонунда сайлов округининг ҳудуди бошқа маъмурий-ҳудудий бирлик таркибига ўтказилганда ёки унинг ҳудудида янги маъмурий-ҳудудий бирлик ташкил этилган тақдирда ушбу сайлов округидан сайланган депутатнинг ваколатлари сақлаб қолиниши белгиланмоқда.

Бунда депутат сайлов округининг ҳудуди жойлашган халқ депутатлари Кенгаши ёхуд янги ташкил этилган маъмурий-ҳудудий бирликда шакллантирилган халқ депутатлари Кенгаши таркибига киради, депутатнинг ваколатлари муддати эса мазкур халқ депутатлари Кенгашининг ваколатлари муддатига мувофиқлаштирилмоқда.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг