Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Rayyona Qutlug‘» иши бўйича суд ҳукми эълон қилинди

«Rayyona Qutlug‘» иши бўйича суд ҳукми эълон қилинди

Фото: Xabar.uz

Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида юзлаб фуқароларни катта миқдордаги пулларга чув туширган «Rayyona Qutlug‘» МЧЖ раҳбарларидан бирига оид жиноят иши кўриб чиқилди.

Судланувчи 9 йилга озодликдан маҳрум қилиниб, зарарларни қоплаш бўйнига қўйилди. Унинг жиноий шерикларидан бири чет элга қочиб кетган.

22 май куни чиқарилган ҳукм билан, айбланувчи ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисмининг «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир этган, деб топилди ва 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Маълум қилинишича, суд ҳукмида жабрланувчиларга етказилган зарар қопланиши ҳам кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, нашримизда ўтган йилнинг август ойида ушбу фирма билан боғлиқ суриштирув эълон қилинганди. 

1991 йилда туғилган Э.Э. ва 1988 йилда туғилган З.Г. 2022 йилнинг 10 январь куни «Rayyona Qutlug‘» номли масъулияти чекланган жамиятни ташкил қилиб, 1 август кунига қадар фаолият олиб борган.

Шу даврда фуқароларга автомашина ҳамда уй-жойларни бошланғич тўловни 10 фоиздан 50 фоизгача миқдорда тўлаб, қолган пулларни 40 иш кунидан 3 йилгача бўлган муддатда бўлиб тўлаш имконини берувчи шартлар асосида олиб бериши мумкинлигини билдиришган.

Мижозларни ишонтириш мақсадида улар билан шартнома тузишган. Бироқ МЧЖ мансабдор шахслари фуқаролар томонидан бошланғич тўлов сифатида тўланган пулларни, жами 15 млрд. сўмдан ошиқ пулларни ўзлаштиришган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг