Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қурилиш компанияси тошкентлик фуқарога 1,1 млрд. сўмдан ортиқ компенсация тўлади

Қурилиш компанияси тошкентлик фуқарога 1,1 млрд. сўмдан ортиқ компенсация тўлади

Фото: «Xabar.uz»

Катта миқдоридаги компенсация пули Тошкентда хонадони бузилишга тушган фуқаро ҳисобига қурилиш ташкилотидан ундириб берилди.

Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 21 октябрдаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Миробод туман бўлими иш юритувида бўлган.

«Xabar.uz»га МИБ матбуот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатовнинг маълум қилишича, олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида қарздор «N.U. SERVICE» МЧЖ томонидан С.Камалов фойдасига 1 млрд. 174 млн. 557 минг сўм миқдорида компенсация пули тўлиқ ундирилиб, ундирувчининг ҳисоб рақамларига ўтказилган ва ижро иши якунланган.

Қўшимча қилинишича, МИБ Тошкент шаҳар бошқармасига компенсация ундирувларига оид  жами 106 та 128 млрд. сўмлик ижро келиб тушган бўлиб, шундан 64 та ижро ишлари амалда тамомланиб, 107 млрд. сўм миқдоридаги компенсация ундириб берилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг