Қўлга тушган мансабдорнинг яна бир қилмиши аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўстонлиқ туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мазкур туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи Б.Ю. ўз хизмат хонасида 2 500 АҚШ доллари билан ушланганди.
Департамент матбуот хизматига кўра, айни тадбир жараёнида мансабдорнинг бошқа қилмишлари ҳам фош этилди.
Унга кўра, Б.Ю. мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, бир йил аввал 4 нафар фуқаро фуқаро номига сохта ҳужжатлар асосида 32 сотих ер майдони кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб, сўнг (ўша ер майдонини) Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи бир шахсга 14 000 АҚШ долларига сотиб юборгани ҳам аниқланди.
Ҳолат юзасидан ЖК (Жиноят кодекси)нинг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter