Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қидирувдаги шахс ушланди

Қидирувдаги шахс ушланди

2021 йил 24 май куни Тошкент вилояти Тошкент тумани ҳудуди бўйлаб жамоат тартибини сақлаш мақсадида ППХга жалб қилинган Миллий гвардия ва ички ишлар ходимлари томонидан хизмат йўналишида кетаётиб ўзининг шубҳали ҳаракатлари билан эътиборга тушган шахс тўхтатилган.

Бўлиб ўтган суҳбат мобайнида ходимлар томонидан берилган саволларга аниқ жавоб бера олмасдан ўзида янаям шубҳа уйғотган ушбу шахс Тошкент тумани ИИБга олиб борилган.

Олиб борилган дастлабки суриштирув давомида мазкур шахс 1986 йилда туғилган Тошкент вилояти Тошкент туманида яшовчи фуқаро Я. М. эканлиги ва муқаддам 4 йил олдин Тошкент вилояти ДХХ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1552-моддаси 1-қисми, 2442-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганлиги сабабли қидирувга эълон қилинганлиги маълум бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент тумани ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг