Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Прокурор халқ артисти Малика Аҳмедовани қабулига таклиф қилди

Прокурор халқ артисти Малика Аҳмедовани қабулига таклиф қилди

Ўзбекистон халқ артисти Малика Аҳмедова уйидан 600 000 долларга тенг қимматбаҳо тақинчоқлар ўғирлангани ҳақида мурожаат қилган эди.

Маълум қилинишича, бугун, 11 апрель куни Малика Аҳмедова Мирзо-Улуғбек тумани прокурори Алиакбар Пўлатовнинг қабулига таклиф қилинган ва унинг тергов билан боғлиқ эътироз, важлари тингланган.

«Қабул давомида М.Аҳмедовага туман прокуратурасига тақдим қилинган жиноят иши тегишли тартибда ўрганиб чиқилганлиги ва тергов органига иш бўйича қўшимча тергов ҳаракатларини ўтказиш ҳақида ёзма кўрсатма берилганлиги тушунтирилди», дейилади Бош прокуратураси матбуот хизмати хабарида.

Қўшимча қилинишича, 8 апрель куни  жиноят иши айблов хулосасини тасдиқлаш ва судга юбориш учун туман прокуратурасига тақдим қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг