Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нафақа ва маънавий зарар можароси: прокуратуранинг протести нақдга ўхшайди

Нафақа ва маънавий зарар можароси: прокуратуранинг протести нақдга ўхшайди

Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 2022 йил 28 мартдаги Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг С. Раҳмоновнинг оиласига 951 275 952 сўм миқдорида бирйўла тўланадиган нафақа пули ва 20 000 000 сўм миқдорида маънавий зарар ундириш ҳақидаги ҳал қилув қарори, бу ҳақидаги хабарларни жавобгар тараф (Бош прокуратура) илиқ кутиб олмаслиги аввалдан маълум эди. 

Шундай бўлди ҳам. Суднинг қарори ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқалиши ортидан Бош прокуратуранинг баёноти эълон қилинди. Бироз асабий, бироз писанда ва катта ишонч оҳангидаги баёнотда «...тизимдаги ҳар бир ходим ва унинг оила аъзоларининг муносиб ижтимоий ҳимоя қилинишидан биринчи навбатда Бош прокуратуранинг ўзи манфаатдор» экани таъкидланади. Энг асосийси, суд қарори ҳали қонуний кучга кирмагани эслатилиб, «...ҳал қилув қарорининг асослилиги Бош прокуратура томонидан атрофлича» ўрганилиши ва албатта «тегишли муносабат билдирилиши» урғуланади.

Баёнотдаги таъкид ва урғулар суднинг ҳал қилув қарорига нисбатан прокуратура протест бериши эҳтимоли юқори эканидан далолат қилади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг апрел ойида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 33 ёшли ходими Самир Раҳмонов вафот этганди.

Марҳумнинг отаси Аъзамжон Раҳмонов ўғли хизмат вазифасини бажараётган вақтда иш жойида вафот этганлиги, тўрт нафар вояга етмаган фарзандлари боқувчисиз қолса-да, унинг оиласига қонунга асосан кафолатланган нафақа пуллари тўлаб берилмаётгани учун Бош прокуратурани судга берганди. 

Эътиборлиси, фуқаролик ишлари бйича Миробод туманлараро судида дастлаб даъво ариза рад қилинган бўлса, мазкур қарор Тошкент шаҳар судида бекор қилиниб, ишни янгидан кўриш учун яна шу судга юборгач, бу сафар даъвони қисман қанотлантириш ҳақида ҳал қилув қарори чиқарилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг