Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Прокуратурада депутат қийноққа солингани ҳақидаги хабар ўрганилмоқда

Прокуратурада депутат қийноққа солингани ҳақидаги хабар ўрганилмоқда

Фото: Xabar.uz

Тошкент шаҳар прокуратурасидаги қийноқ ҳақидаги хабар Омбудсман томонидан ўрганилмоқда.

Жорий йилнинг 2 февраль куни «Аспект24»нинг youtube ижтимоий тармоғидаги саҳифасида «Тошкент шаҳар прокуратурасида депутатни қийноққа солишдими» сарлавҳаси остида видеохабар тарқалди.

Унда жорий йилнинг 26 январь куни Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан фуқаро Х.Рахмоновга нисбатан қамоққа олиш тартибидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномаси Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди томонидан  рад этилиб, фуқарони суд залидан дарҳол озод этиш тўғрисида қарор чиқарилган бўлса-да, у қўйиб юборилмасдан шаҳар прокуратурасига олиб борилиб қийноққа солингани хабар қилинган. 

Мазкур ҳолат Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан ўрганишга олиниб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига мурожаат киритилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг