Президент Фармони: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ташкил қилинди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш (СВВЖЖДЛҚК) департаменти қайта ташкил этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.
Бундан буён СВВЖЖДЛҚК департаменти Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти деб аталади. Манбада қайд этилишича, мазкур ўзгариш Ўзбекистон Президентининг «Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тубдан ошириш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрида»ги фармонида белгиланган.
Хабарда фармонга оид бошқа тафсилотлар маълум қилинмаган. Шунингдек, янгиланган департаментнинг ташкилий тузилмаси ва кадрлар сиёсатида ҳам ўзгаришлар бўлиш-бўлмаслиги очиқ қолдирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter