Пора олиш ва бошқа жиноятларда айбланаётган агентлик раҳбарларининг суди бошланди
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Ташқи Меҳнат миграцияси агентлиги собиқ раҳбарлари иши бўйича очиқ суд жараёни бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати хабар берди.
Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги собиқ бошлиғи Р.Ибрагимов, унинг ўринбосари лавозимида ишлаган А.Абдуллаев, агентликнинг Жўнаб кетишдан олдинги мослаштириш ва ўқитиш маркази собиқ раҳбари О.Махсудов Жиноят кодексининг қатор моддалари, хусусан, 210- (пора олиш), 211- (пора бериш), 243- (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) ва 278-2-(компьютер ахборотидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш) моддаларида кўрсатилган қилмишларни содир этганликда айбланмоқда.
Мазкур жиноят иши Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси Орифжон Қиличев раислигида кўриб чиқилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter