Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда маркировка қоидаларига риоя қилиш устидан назорат кучайтирилмоқда

Ўзбекистонда маркировка қоидаларига риоя қилиш устидан назорат кучайтирилмоқда

Ўзбекистонда маркировка қоидаларига риоя қилиш устидан назорат кучайтирилмоқда. Энди қалбаки маркировкали товарлар савдоси учун уларни мусодара қилиш, шунингдек жиноий жавобгарлик белгиланади.

1. 2024 йил 1 сентябргача Солиқ қўмитаси тамаки ва алкогол маҳсулоти, пиво, дори-дармон ва маиший техника чакана савдоси билан шуғулланувчи барча корхоналарни «Асл Белгиси» тизимида рўйхатдан ўтишини назоратга олиши лозим.

2. 2024 йил 1 ноябргача маркировкаланиши лозим бўлган товарлар улгуржи савдоси фақат нақдсиз шаклда амалга оширилиши тўғрисида норматив-ҳуқуқий акт лойиҳаси ишлаб чиқилиши лозим.

3. 2026 йил 1 августгача Вазирлар Маҳкамаси қалбаки маркировкали товарларнинг мажбурий мусодарасини жорий этиш, шунингдек бундай маҳсулот ишлаб чиқарилиши, импорти ва савдоси учун жиноий жавобгарлик белгиланиши тўғрисида таклифлар тақдим этиши лозим.

Нега бундай қилиняпти? Биринчи навбатда – Ўзбекистондаги яширин иқтисодиёт даражасини пасайтириш учун. Иккинчидан – Ўзбекистонга ноқонуний йўллар билан олиб кирилаётган контрабанда сигарет, контрафакт алкогол маҳсулоти ва бошқа товарлар савдоси каби ҳолатларни бартараф этиш учун.

Контрабандага оид вазиятни рақамлар яққол намоён этади. Масалан, 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида мамлакатда жами 40 млн сўмли 1 млн 870 минг қути контрабанда сигарет қўлга олинди. Бир неча кун олдин эса, Сурхондарё вилоятидаги савдо нуқталаридан бирида 21 миллион сўмлик 28 турдаги контрафакт алкогол маҳсулоти аниқланди. Бундай маҳсулотдан заҳарланиш ҳолатлари камёб эмас, аммо унинг учун ҳеч ким жавобгар бўлмайди. Бу эса, нотўғри.

Текширув рейдлари бутун мамлакат бўйлаб амалда ҳар куни ўтказилади. Ва ҳар бир текширувдан кейин ҳам контрабанда тамаки маҳсулоти, ҳам кафолатланмаган сифатга эга алкогол ичкиликлари катта миқдорда қўлга олинмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг