Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Покистон юридик кадрлар тайёрлаш ва малакасини оширишда ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон ва Покистон юридик кадрлар тайёрлаш ва малакасини оширишда ҳамкорлик қилади

Фото: Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Жорий йилнинг 25 сентябрь куни Ўзбекистон ва Покистон Ислом Республикаси Адлия вазирликлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди. 

Меморандум билан фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада ошириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, норма ижодкорлиги, юридик хизматлар кўрсатиш, юридик кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ва ўзаро манфаатли бошқа йўналишларда ҳамкорлик қилиш кўзда тутилган.

Адлия вазири Р.Давлетов мазкур меморандумнинг имзоланиши икки мамлакат адлия органлари ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик ривожига янги туртки беришини қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда Покистон ва Ҳиндистон Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг тенг ҳуқуқли аъзоси мақомига эга бўлди. Покистон Адлия вазирлиги делегацияси илк бор 2017 йил 18-20 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган ШҲТ адлия вазирлари мажлисида иштирок этди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг