Ўта оғир жиноят содир этган шахс қўлга олинди
Қашқадарёда ўта оғир турдаги жиноятни содир этиб қидирувда бўлган шахс «Хавфсиз ҳудуд» тадбирлари давомида Тошкент вилоятида қўлга олинди.
Маълум қилинишича, кеча 23 ноябрь куни Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноят қидирув бўлими тезкор ходимлари томонидан бир йилдан буён қидирувда бўлган шахс ушланди.
1993 йилда туғилган Ш.Ш. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 164-моддаси 3-қисми ва 25, 97-моддаси 2-қисми «в, д, ж, н, о, п» бандларида кўрсатилган жиноятни содир этиб, 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган. У 2020 йилнинг сентябр ойидан Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан қидирувда бўлган.
Ушланган вақтида фуқаро Ш.Ш. қочишга уринган ва ички ишлар органлари ходимларига бўйсунмай, фаол қаршилик кўрсатган.
Ҳозирда қилмишга яраша жазонинг муқаррарлиги ва қонун устуворлиги таъминланиб, унга нисбатан юритилган қидирув иши тугатилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter