Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олтин майдалагич тегирмон эгалари ушланди

Олтин майдалагич тегирмон эгалари ушланди

Бухоро вилояти, Вобкент туманидаги яшаш хонадонида олтин зарралари мавжуд бўлган тошларни майдалашга мўлжалланган яширин тегирмон сақлаб, уни ноқонуний тарзда электр тармоғига улаб келган шахс ушланди.

Ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти Вобкент туман бўлими ҳамда «Бухоро ҳудудий электр тармоқлари таъминоти корхонаси» акциядорлик жамияти Шофиркон туман электр таъминоти корхонаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда аниқланди, дея маълум қилмоқда «Xabar.uz» мухбири.

Таъкидланишича, вобкентлик фуқаро Р.О. ўзининг яшаш хонадонида яширин цех ташкил этган. Устига-устак, Р.О. тегишли шартномалар тузилишини таъминламасдан таркибида олтин зарралари мавжуд бўлган тошларни майдалашга мўлжалланган, қуввати 18,5 кВ бўлган тегирмонини ноқонуний электр тармоғига улаб келгани аниқланган.

Умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 383,62 кВ/соат электр энергиясидан ноқонуий тарзда фойдалангани натижасида давлат манфаатларига 110 023 200 сўмлик зарар етказган.

Шофиркон туманининг «Қайрағоч» маҳалласи фуқароси У.У. ҳам худди шундай ноқонуний ҳолатни содир этгани аниқланган. Шофиркон тумани прокурори адлия маслаҳатчисининг ҳолат юзасидан ўрганувларига кўра, У.У. ноқонуний олтин зарралари тошларини майдалашга мослаштирилган тегирмонини 238694,4 кВ/соат электр энергияси тармоғига ўзбошимчалик билан улангани аниқланган. Бунинг оқибатида у давлат манфаатларига 70 414 848 сўм миқдорида зиён етказган.

Р.О. ҳамда У.У.нинг ҳатти-ҳаракатларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1852-моддаси (Электр, иссиқлик энергияси, газ, сувдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) 3-ва 2-қисмлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ушбуга асосан, айбдор базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилдан у йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд, бир йилдан икки йилгача озодликни еклаш ёки бир йилдан икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Ҳозирги кунда ҳар икки ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода тилла кукуни бор тош ва қумларни қайта ишлайдиган яширин цех аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг