Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоийда уч ойлик фарзандини икки хонали хонадонга алмаштирмоқчи бўлган она қўлга олинди

Навоийда уч ойлик фарзандини икки хонали хонадонга алмаштирмоқчи бўлган она қўлга олинди

Навоий шаҳрида уч ойлик фарзандини икки хонали хонадонга алмаштирмоқчи бўлган она қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бериб ўтди.

2020 йилнинг 23 май куни соат 17:30 да Навоий вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида, фуқаро З.У. (аёл) уч ойлик фарзандини 25.000 АҚШ доллари қийматига тенг бўлган, Навоий шаҳри ҳудудидан икки хонали хонадонга алмаштириш учун М.Ғ. билан ўзаро келишиб, Кармана тумани ҳудудида жойлашган «Қосимшайх» жоме масжиди биноси олдида кўришган. У М.Ғ.дан Навоий шаҳар, Навоий кўчасида жойлашган хонадоннинг кадастр ҳужжатларини олиб, болакайни М.Ғ.га бераётган вақтида ушланиб, ундан икки хонали хонадонга тегишли бўлган кадастр ҳужжатлари ашёвий далил тариқасида холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Кармана тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми «а» банди (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган. Дастлабки тергов жараёнида З.У. гумонланувчи тариқасида жалб қилиниб ҳуқуқлари адвокат иштирокида тушунтирилди, бироқ гумонланувчи ҳимоячи хизматидан воз кечишини маълум қилди ва сўроқ қилинди.

Мазкур жиноят иши Тергов департаменти раҳбарияти томонидан алоҳида назоратга олинди, жиноят иши якунига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг