Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наримон Григорян қотиллигида гумондор ушланди

Наримон Григорян қотиллигида гумондор ушланди

Тошкентда таниқли дизайнер ва хореограф Нариман Григорян ўлдириб кетилгани хабар қилинганди.  Тошкент шаҳар прокуратураси қотилликда гумондор ушланганини маълум қилди.

«2020 йил 14 январь куни соат тахминан 11:50ларда, 1985 йилда туғилган, «Григорян Нариман» ХК дизайнери Нариман Алимджановнинг мурдаси, вақтинча яшаб келган Яшнобод тумани, Чигил кўчаси, 42А-уй, 7-хонадонда қотиллик аломатлари билан топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан 14.01.2020 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида Н.Алимджановнинг қотили аниқланиб, айб эълон қилинди ва унга нисбатан «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тергов якуни бўйича батафсил ахборот берилади», дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг