Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда озиқ-овқат тарқатган депутатликка номзод жавобгарликка тортилди

Наманганда озиқ-овқат тарқатган депутатликка номзод жавобгарликка тортилди

Сайлов кодексининг 44-моддасига кўра, депутатликка номзодлар ташвиқотни сайловчиларга имтиёзли шартларда товарлар бериш, хизматлар кўрсатиш билан қўшиб олиб бориш тақиқланган.

Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу тартиб қонун билан қатъий белгилаб қўйилишига қарамасдан, Халқ депутатлари вилоят кенгашига Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Наманган шаҳридаги 32-Исфархон сайлов округидан номзоди кўрсатилган З.Ходжаев 2019 йил 3-4 декабрь кунлари Наманган шаҳридаги номзоди қўйилган «Ҳақиқат» ҳамда «Марғилон» МФЙда яшовчи сайловчилар билан учрашиб, сайлов куни унга овоз беришлари учун уларга озиқ-овқат маҳсулотларини текин тарқатиб, сайловолди ташвиқотини олиб борган.

Ушбу ҳолат юзасидан, Наманган шаҳар прокуратураси томонидан З.Ходжаевга нисбатан МЖтКнинг 51-5-моддаси билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилиб, тўпланган ҳужжатлар мазмунан кўриб чиқиш учун Наманган шаҳар маъмурий судига юборилган.

Наманган шаҳар маъмурий судининг 20.12.2019 йилдаги қарорига асосан З.Ходжаев Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-5-моддаси билан базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз баравари миқдорида жарима жазоси қўлланилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг