Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нафақа ва моддий ёрдам олишда қайси тоифаларга устунлик берилади?

Нафақа ва моддий ёрдам олишда қайси тоифаларга устунлик берилади?

Фото:«Xabar.uz»

«Ҳуқуқий ахборот» нафақа ва моддий ёрдам олишда кимларга устунлик берилиши бўйича маълумот бериб ўтди. Унга кўра:

- 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа;

- 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа;

- кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам олишда устунлик ҳуқуқи  қуйидаги тоифаларга берилади:

- ота-онасининг иккисини ҳам йўқотган, болалар тарбияси билан эса қариндошлар шуғулланаётган оилалар;

- ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ҳам ногирон бўлган оилалар;

- 14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ болаларни тарбиялаётган, бошқа қариндошлардан алоҳида яшаётган бева аёллар (бева эрлар);

- ногирон боласи бўлган оилалар;

- болани тўлиқ бўлмаган оилада тарбиялаётган оналар (оталар);

- ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш изловчи сифатида бандликка кўмаклашиш марказларида ҳисобда турган оилалар;

- ёлғиз пенсионерлар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг