Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

МИБ уларни аямаяпти, ҳатто таниқли қизиқчи 15 суткага «кетди»

МИБ уларни аямаяпти, ҳатто таниқли қизиқчи 15 суткага «кетди»

Фото: avtonom.org

Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 26.03.2018 йилдаги суд буйруғига асосан А.Варданяндан вояга етмаган икки нафар фарзандларининг таъминоти учун Л.Шатомирова фойдасига алимент ундириш белгиланган эди. А.Варданян нақ бир йил тўловни унутди гўё, натижада тўланиши керак бўлган алимент миқдори олти миллион сўмдан ошиб кетди...

Шу суднинг 17.06.2016 йилдаги суд буйруғига асосан фуқаро Ш.Худойбердиев ҳам вояга етмаган икки нафар фарзанди таъминотига белгиланган миқдорда алимент тўлаши лозим эди. Ота салкам уч йил мажбуриятини адо этмагани боис қарз миқдори ўн саккиз миллион сўмдан ошибди...

Фуқаро Ш.Хожиев хусусида ҳам шу гап: унинг алиментдан қарздорлиги 23 миллион сўмни қоралаб қолибди, ўттиз тўққиз ойда. Бу вақт оралиғида унинг икки боласи ва уларнинг онаси қандай кун кечирди – ўзларигагина аён...

Мажбурий ижро бюроси туман бўлими ходимлари томонидан юқоридаги ҳолатлар чиройли қилиб ҳужжатлаштирилди. Ва... тегишли чора кўрилиши учун шу туман маъмурий ишлар бўйича судга юборди.

Суд эса қарздор оталарга (ҳар бирига) нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг