Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Марғилонда корхона раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Марғилонда корхона раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Фото: «Xabar.uz»

Марғилон шаҳрида жуда кўп миқдордаги солиқларни тўламаган корхона раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Н.К. ўзи ва бошқа фуқаролар номига жами 11 та хўжалик юритувчи субъектларни ташкил этиб, қисқа вақт ичида 22,8 млрд сўм товар айланмасини амалга ошириб, 1,4 млрд сўм солиқ тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлаганлиги ҳамда 10,3 млрд сўмлик маҳсулотлар сотувидан тушган нақд пулларни банкдаги ҳисоб рақамига топширмаганлиги, шунингдек, фаолияти давомида «Малибу-2», «Нексия-3» ва «Спарк» русумли автотранспорт воситаларини харид қилиб, жиноий фаолиятдан олинган даромадларини легаллаштирганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 184-моддаси (Солиқларни тўлашдан бўйин товлаш), 189-моддаси (Савдо қоидаларини бузиш) ва 243-моддаси (Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг