«Ласетти»ни олиб қочган шахс ушланди
2019 йил 20 январь куни номаълум шахс Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё тумани Бунёдкор кўчасида қаровсиз қолдирилган Ў.А.га тегишли «Ласетти» русумли автомашинани ҳайдаб қочган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Амударё тумани Учқун кўчасида яшовчи Ш.Д. маст ҳолда содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Автомашина Баркамол авлод кўчасидан ариққа тушиб кетган ҳолда топилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter