Кредит қарздорлик эвазига далаҳовли хатланди
Яхши ният билан тадбиркорликни ривожлантириш учун банкдан кредит олиш яхши албатта. Бироқ, ушбу кредитни мақсадли сарфлаш ва керакли вақтда тўловларни тўлаш интизомига ҳам риоя қилишни унутмаслик лозим. Акс ҳолда мулкдан айрилиб қолиш ҳеч гап эмас.
Мажбурий ижро бюросининг Юнусобод туман бўлими иш юритувига Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг ижро варақасига асосан жавобгарлар «Z.START L.» МЧЖ, Б.Р ва У.С.лардан ундирувчи ТИФ «Миллий банки» академия филиали фойдасига жами 7 млн. 422 минг сўм кредит қарздорлик ундириш ундирувни У.С.га тегишли дала ҳовлига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.
Мажбурий ижро ҳаракатларини олиб бориш мақсадида фуқаро У.С. га тегишли Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги далаҳовли (гаровга қўйилган) хатланиб, Қонуннинг 56-моддасига асосан мол-мулкни электрон-онлайн аукционда сотишга чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган ва буюртма юборилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter