Коррупция ҳақида хабар берганларнинг қариндошлари ҳам давлат ҳимоясида бўлади

Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун (ЎРҚ–729-сон, 18.11.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.
Киритилган қўшимчаларга кўра, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари коррупциявий ҳуқуқбузарликлар содир этилишини ўрганиш ва таҳлил қилиш учун жазони ижро этиш муассасаларига монеликсиз киришга, ҳужжатлар билан танишишга ҳақли эканлиги белгиланди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ҳар йили коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маъруза Олий Мажлисга тақдим этилади.
Эндиликда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот бераётган шахсларнинг қариндошлари ҳам давлат ҳимоясида бўлади (илгари фақат хабар берган шахслар назарда тутилган.)
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter