Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Карантинда «снос эпидемияси»? Бош прокуратура Тошкент туманидаги ҳолатга ойдинлик киритди

Карантинда «снос эпидемияси»? Бош прокуратура Тошкент туманидаги ҳолатга ойдинлик киритди

Архив фото

Ижтимоий тармоқларда Тошкент туманининг айрим жойларида суд қарорисиз ва ҳеч қандай товон берилмасдан фуқаролар қурган иншоотлар бузилаётгани оид хабарлар тарқалди.

Вазиятга ойдинлик киртиш учун «Xabar.uz» Бош прокуратура билан боғланди. Маҳкама матбуот хизматига кўра, ростмана қурилган иншоотлар «снос»и бўйича ҳатто гап бўлиши мумкинмас. Бу ўринда ўзимбошимчалик билан эгалланган ер майдонларини қайтариш, мақсадли ажратилган ерлар бошқа мақсадларда фойдаланишнинг олдини олиш бўйича белгиланган ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада Тошкент вилоят прокуратураси томонидан тузилган ишчи гуруҳи жойига чиққан ҳолда, реал ҳолатларни ўрганиб, шунга асосан керакли чоралар қўлланмоқда.

Ижтимой тарқмоларда тарқалган хабарларга келсак, Тошкент тумани ҳокимининг 26.04.2018 йилдаги 496-сонли қарори билан «ECO SOLUTION» масъулияти чекланган жамиятига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун узоқ муддатли ижара асосида 6,32 гектар  ер майдони ажратилган.

Ушбу қарор қонунийлиги ўрганилганда бир қатор қўпол қонунбузилишлар аниқланган. Яъни, ер ажратиш масаласи бўйича махсус комиссиянинг тегишли хулосаси олинмаган, шунингдек, қарор вилоят ҳокими томонидан тасдиқланмаган. Бундан ташқари мазкур МЧЖ бошқа субъект – «MALUS-GROUP» масъулияти чекланган жамиятга қарашли ер майдонининг 1 гектарига ўзбошимчалик билан боғ ташкил қилиб, умумий ер майдонига «чегара тортиб», девор билан ўраб олинган. Эътибор беринг, бу жойлар суғориладиган ер майдонлари ҳисобланади. Қонунсиз ажратилган ер майдонидаги бундай ўзбошимчаликка қандай кўз юмиш мумкин?! 

Шу боис ҳокимнинг «ECO SOLUTION» масъулияти чекланган жамиятига ер ажратиш тўғрисидаги  қонунга зид қарори  прокурор протести асосида бекор қилиди. Қарор бекор қилинган экан, ноқонуний қурилмалар буздирилиб, ер майдони заҳирага қайтарилиши ўз-ўзидан маълум. Ва бунда товон тўлаш масаласи кўриб чиқилмайди.

«MALUS-GROUP» масъулияти чекланган жамиятига ажратилган ер майдони хусусида ҳам гап шу.  Мазкур жамиятга тумани ҳокимининг 07.09.2018 йилдаги 1189-сонли қарори билан Кўксарой қишлоғидан заҳирадаги 71 балл бонитетли 5,73 гектар ер майдони капитал қурилиш қилмаслик ва енгил типдаги иссиқхона қурилиши шарти билан (ижара асосида) ажратилган. МЧЖ эса бугунги кунга қадар (орадан икки йил ўтган) на лойиҳа ҳужжатларини қилган, на экспертизадан ўтказиб, тегишли рухсатнома олган?! Иссиқхона эса умуман қурилмаган, ер майдони ўзбошимчалик билан девор билан ўраб олинган.

Суғориладиган ер майдонлари бундай аҳволда турмаслиги кераклиги маълум.

Туман прокуратураси томонидан мазкур жамиятга ер майдони ажратиш тўғрисидаги ҳоким қарорини бекор қилиш бўйича протест келтирилган.

Туман ва вилоят ишчи гуруҳи томонидан ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилманинг бир қисми бузилганининг сабаби шунда.

Ҳозирги кунда ҳар икки МЧЖ раҳбарлари томонидан ушбу ноқонуний қурилма ихтиёрий равишда бартараф этилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг