Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Карантин пайтида хўроз уриштирганлар жаримага тортилди

Карантин пайтида хўроз уриштирганлар жаримага тортилди

Тошкентда карантин пайтида хўроз уриштирган эркаклар пойтахт ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ушлаб жаримага тортилди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматига асосланиб Azon.uz.

«28 март куни соат 16:00 атрофида Олмазор тумани Нурафшон кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг ҳовлисида бир гуруҳ эркаклар хўрозлар жангини уюштиришди», — дейилади матбуот хизмати хабарида.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари маъмурий жавобгарлик кодексининг 54-моддаси «Эпидемияларга қарши курашиш қоидаларини бузиш» га биноан ушбу қонунбузарлик тўғрисида протокол туздилар. Карантинни бузганларга маъмурий чоралар кўрилди — улар жаримага тортилди.

Тошкент шаҳар ИИБ фуқароларни карантин режими қоидаларига риоя қилишни талаб қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг