Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Инспекторга пора таклиф қилган «зўравон» қўлга олинди

Инспекторга пора таклиф қилган «зўравон» қўлга олинди

Фото: «IIV.UZ»

Бухорода профилактика инспекторига пора бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Қоракўл тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспектори катта лейтенант Бобир Рўзиев Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи номига билдирги ёзган. Унга кўра ИИВ Ўз хавфсизлик бошқармаси Бухоро вилояти бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Қашқадарёда туғилган 33 ёшли фуқаро Н.Ж. профилактика инспекторига пора тариқасида 188 000 сўм бермоқчи бўлганда ашёвий далиллар билан қўлга олинган. У Р.П.нинг аризаси асосида тан жароҳати билан боғлиқ ҳолат юзасидан ўзига нисбатан чора кўрмасликни сўраган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Қоракўл тумани прокуратураси томонидан фуқаро Ж.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Унга нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг