Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Икки хонанда судлашмайдиган бўлди

Икки хонанда судлашмайдиган бўлди

Хонандалар Достон Эргашов ва Ўктам Алиевнинг можаролари санъат оламида катта шов-шувга сабаб бўлган эди.

Узоқ муддатли келишмовчиликлардан сўнг ушбу санъат вакиллари ўзаро келишувга эришдилар.

Муаллифлик ҳуқуқлари бузилиши ҳолати бўйича Агентликка чақирилган хонандаларга муаллифлик ҳуқуқи объектлари моддий мулк каби қадрли ва ундан кўра қийматлироқ эканлиги, муаллифнинг асарлари хусусий мулк сингари дахлсиз ҳисобланиши ҳамда муаллифлик ҳуқуқларининг бузилиши қонунчиликда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлиши бўйича тушунтиришлар берилди.

Шунга мувофиқ томонлар ушбу низони ўзаро келишиш орқали ҳал қилишга қарор қилишди. Агентлик ушбу жараёнда медиатор вазифасини бажарди ва бунинг натижасида яна бир муаллифлик соҳасидаги низо бартараф этилишига эришилди.

Келишувга мувофиқ «Ўйламадим» қўшиғининг муаллифи Ўктам Алиев хонанда Достон Эргашовга нисбатан 500 миллион сўм миқдоридаги етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш юзасидан тегишли судга киритган аризасини қайтариб олди. Бунга жавобан Достон Эргашов муаллифдан узр сўраб, ҳамкорликда қўшиқ куйлаш таклифини билдирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг