Ички ишлар органлари ходимлари неча ёшда пенсияга чиқади?

Ички ишлар органларида хизматида бўлишнинг чегара ёши ҳақида «Ҳуқуқий тарғибот» каналида маълумот берилди.
Унга кўра, хизматда бўлишнинг чегара ёши сафдор ва сержантлар таркиби ходимлари, шунингдек аёллар учун (мавжуд махсус унвонидан қатъи назар) — эллик ёш, офицерлар таркиби учун — эллик беш ёш, генераллар таркиби учун олтмиш ёш.
Пенсия олиш ҳуқуқини берадиган хизмат муддати календарь ҳисобида йигирма йилни ташкил қилади, улардан имтиёзли ҳисобланадиган даври ходимларга пенсия миқдори ҳисобланаётган вақтдагина инобатга олинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter