Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Прокуратура «ИИБ томонидан уриб ўлдирилган йигит» ҳақидаги хабарга расмий муносабат билдирди

Прокуратура «ИИБ томонидан уриб ўлдирилган йигит» ҳақидаги хабарга расмий муносабат билдирди

Фото: «News.yandex.ru»

Ижтимоий тармоқларда Қува туманида 20 ёшли йигит ички ишлар ходимлари томонидан уриб ўлдирилганлиги ҳақидаги хабар тарқалган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аниқланишича, Қува туманида яшовчи, 2001 йилда туғилган фуқаро А.А. 02.04.2021 йил куни тумандаги Тошкент МФЙ ҳудуди жойлашган Қўрғонча гузари ёнида пиёда ҳаракатланиб, тўсатдан соғлиги ёмонлашиб, йиқилиб вафот этган.

Дастлабки маълумотга кўра, А.А.нинг танасида унинг ўлими билан узвий боғлиқ тан жароҳатлари аниқланмаган ҳамда марҳумнинг ўлимига юрак ишемик касаллиги, ўткир юрак-қон томир касаллиги ва иккала буйрак поликистози сабаб бўлганлиги маълум бўлган.

Текширув ҳаракатлари давом этмоқда. Бу ҳақда Фарғона вилоят прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот тармоғи хабар бермоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг