Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саёқ юрган таёқ ейди — Ҳақоратнинг жавоби мушт бўлди

Саёқ юрган таёқ ейди — Ҳақоратнинг жавоби мушт бўлди

6 март куни соат 00:40 да Навоий шаҳар «Ёшлик» кўчасида маст ҳолатда бўлган 46 ёшли У.Ў. 29 ёшли А.Х.ни ҳақорат қилди. Натижада А.Х. У.Ў.нинг юз қисмига мушт билан бир маротаба урган. У.Ў. боши билан ерга йиқилиб, бош соҳасидан жароҳат олган ва касалхонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳар 1-сонли ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан (оғир тан жароҳатлари етказиш) жиноят иши қўзғатилган. А.Х. гумонланувчи тариқасида жалб қилинган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг