Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гиёҳванд модда савдосига чек қўйилди

Гиёҳванд модда савдосига чек қўйилди

Бекобод туманида ташкил этилган тезкор тадбирда 1 кг «гашиш» гиёҳвандлик воситасини 20 000 АҚШ доллари эвазига сотаётган шахс ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Бу ҳақда ИИББ Ахборот хизмати маълум қилди.

Жорий йилнинг 18 сентябрь куни ИИВ ҳамда Тошкент вилояти ИИББ ва унинг қуйи тизим тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбири давомида Бекобод тумани «Фарҳод» маҳалласида яшовчи, 1981 йилда туғилган Элбек Абдиев (исм фамилияси ўзгартирилган) туман Зафар қўрғони марказида 20 000 АҚШ доллари эвазига 1 кг «гашиш» гиёҳвандлик воситасини махсус харидорга сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг