ФВВ ходимларининг янги кийим-бош намуналари муҳокамага қўйилди (фото)

Президент Шавкат Мирзиёев Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳарбий хизматчилари ва хизматчилари учун ҳарбий ва хизмат кийим-бош намуналарини тасдиқлаш тўғрисида буйруқ берган эди.
Унга кўра, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги зиммасига юклатилган вазифаларнинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда иқлим шароитига мос, чидамли ҳарбий ва хизмат кийим-бошларни тайёрланишига алоҳида эътибор қаратилиши белгилаб олинган эди.
Янги намунадаги ҳарбий ва хизмат кийим-бошларни тайёрлаш билан боғлиқ бўлган молиявий харажатлар бюджет ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан тўланиши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 2021 йилнинг 1 январига қадар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳарбий хизматчилари ва хизматчиларини ҳарбий ва хизмат кийим-бошлар билан таъминлаш меъёрлари, ҳарбий ва хизмат кийим-бошларни кийиш қоидалари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши лозим.
Ушбу буйруқ ижроси доирасида ФВВ ходимлари учун янги кийим-бош намуналари муҳокамага қўйилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter