Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ДХХ Самарқандда тезкор тадбирлар ўтказди

ДХХ Самарқандда тезкор тадбирлар ўтказди

Фото: ДХХ

Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, маҳаллий қурилиш фирмаларидан бирига 2022 йилнинг декабрь ойига қадар кўп қаватли уйлар қуриши учун Самарқанд шаҳри ҳудудидан ажратилган 1 гектар ернинг ноқонуний сотилишига чек қўйилди.

Хусусан, Самарқанд шаҳрида яшовчи 4 нафар якка тартибдаги тадбиркор ўзганинг ишончига кириб, ушбу ер майдонини унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига талаб қилинган 430 минг АҚШ долларидан 250 минг долларини аванс сифатида олган вақтларида ушланди.

Нуробод туманида кузатилган ҳолатда эса масъулияти чекланган жамият раҳбари мазкур МЧЖ балансидаги лалми ер майдонларидан 10 гектарини харидор номига ўтказиб бериш эвазига 250 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 100 минг доллар олган вақтида ушланди.

Самарқанд туманида яшовчи, 1992 й.т. фуқаро ўзини гўёки Ургут туманидаги маҳаллий фермер хўжалик раҳбари сифатида таништириб, харидорга ушбу хўжаликнинг 1 гектар ер майдонини 50 минг АҚШ долларига сотган вақтида, шунингдек, Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1989 й.т. шахс ўзи ижара асосида фойдаланаётган Жомбой туманидаги «Мирза-Пай» ирригация тизими бошқармасига қарашли 90 сотих ер майдонини 60 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 30 минг доллар олган вақтида ушланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг