«Dentafill Plus» МЧЖ ҳудудий бошқармани судга берганди. Кейин-чи?
Аввал хабар берганимиздек, «Dentafill Plus» МЧЖ («Torimed Pharm»нинг ҳуқуқий вориси) жавобгар Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасига нисбатан мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари устидан судга берган шикоят аризаси Юнусобод туман маъмурий суди томонидан мазмунан кўриб чиқилмоқда.
Мамлакатимизнинг етакчи интернет нашрлари эътиборига тушган мазкур суд мажлиси белгиланган тартибда ҳужжатларни талаб қилиб олиш учун ишни кўришни 2019 йил 4 июль куни соат 11.00 га қолдирган эди.
Олий суд Матбуот хизмати бошлиғи в.б. Олимжон Ўсаровнинг маълум қилишича, бугун соат 11:00да суд мажлиси давом эттирилди ва суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси «Torimed Pharm» МЧЖга нисбатан қўзғатилган 09/09-сонли иш бўйича тўпланган материалларни судга тақдим қилди.
Суднинг ажрими билан учинчи шахс «Colgate – Palmolive Company» компанияси вакилининг Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан «Torimed Pharm» МЧЖга қўзғатилган 09/09-сонли иш билан танишиш ва ишни бошқа кунга қолдириш ҳақидаги илтимономаси қаноатланитирилди ва ишни кўриш 2019 йил 12 июль соат 11:30га қолдирилди.
Тафсилотлар юзасидан қўшимча маълум қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter