«Dentafill Plus» — ҳудудий бошқармага қарши. Суд яна қолдирилди
Аввал хабар берганимиздек, «Dentafill Plus» МЧЖ («Torimed Pharm»нинг ҳуқуқий вориси) жавобгар Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасига нисбатан мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари устидан судга берган шикоят аризаси Юнусобод туман маъмурий суди томонидан мазмунан кўриб чиқилмоқда.
2019 йил 4 июль куни бўлиб ўтган суд мажлисида суднинг ажрими билан учинчи шахс «Colgate – Palmolive Company» компанияси вакилининг Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан «Torimed Pharm» МЧЖга қўзғатилган 09/09-сонли иш билан танишиш ва ишни бошқа кунга қолдириш ҳақидаги илтимосномаси қаноатлантирилиб, ишни кўриш 2019 йил 12 июль 11:30га қолдирилган эди.
Олий суд Матбуот хизмати бошлиғи в.б. Олимжон Ўсаровнинг маълум қилишича, кеча мамлакатимизнинг етакчи интернет нашрлари эътиборга тушган мазкур суд жараёни давом эттирилган ва унда аризачи «Dentafill Plus» МЧЖ шикоятга қўшимча равишда ариза ва ҳужжатлар тақдим қилган.
Суднинг ажрими билан Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги 3-шахс сифатида ишга жалб қилинган ва ишни кўриш 2019 йил 23 июль куни соат 11:00га қолдирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter