Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Давлат ишида кўп йил ишлаган ходимлар учун қўшимча ҳақ тўлаш тизими қайта кўриб чиқилади

Давлат ишида кўп йил ишлаган ходимлар учун қўшимча ҳақ тўлаш тизими қайта кўриб чиқилади

Фото: «PressNews.uz»

«Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастури лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига тақдим этилгани ҳақида аввал хабар берган эдик.

Лойиҳага кўра, давлат хизматчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва ижтимоий таъминоти тизими такомиллаштирилади. Унга давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 510,0 млрд. сўм ажратилиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимларига иш ҳақларини базавий тариф ставкалари асосида тўлашга ўтказиш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимлари фаолияти самарадорлиги натижасидан келиб чиқиб, рағбатлантириш чораларини кўриш, давлат идораларида кўп йиллик хизмат қилгани учун ойлик иш ҳақига устамалар тўлаш тизимини қайта кўриб чиқиш, давлат хизматчилари учун давлат уй-жой фондини шакллантириш ва идоравий уй-жойлар қуриш дастурини ишлаб чиқиш назарда тутилади.

Ушбу қарор лойиҳаси учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси, вазирлик ва идоралар масъул этиб белгиланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг