Дамасни яширган билан «01» жаримадан қутилиб қолмади
Жиноят ишлари бўйича Иштихон туман судининг қарори билан Н.Т. бир йилу олти ой муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилиб, 7,5 млн. сўм миқдоридаги жаримага тортилади.
Ижро варақаси Бюронинг Жиззах шаҳар бўлимига келиб тушгач, қарздорга нисбатан «иш» қўзғатилиб, барча мол-мулкларига тақиқ ўрнатилган.
Н.Т. огоҳлантиришларга қарамасдан, жаримани тўлашдан бўйин товлайди. Бу ҳам камлик қилганидек, ўзига тегишли «Дамас» автомашинасини яшириб қўяди. Шундан сўнг давлат ижрочиси томонидан автотранспортга нисбатан қидирув эълон қилинган.
Ижро ҳаракатлари натижасида ҳамкорлар билан «Дамас» автомашинаси Жиззах шаҳридаги маҳаллалардан бирида ҳаракатланаётганлиги аниқланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.
Энди мавжуд қарздорликлар бартараф этилмаган тақдирда, ушбу «Дамас» электрон-онлайн савдоларига қўйилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter