Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чирчиқда ниқобсиз фуқаро ИИБ ходимига «тирсак қўйди»

Чирчиқда ниқобсиз фуқаро ИИБ ходимига «тирсак қўйди»

Фото: «Xabar.uz»

2020 йил 30 октябрь куни соат 23:00да Чирчиқ шаҳри, Алишер Навоий кўчасида Миллий гвардия ҳамда ИИБ ходимлари тунги хизмат вақтида маст ҳолатда, карантин қоидаларини бузиб тиббий ниқобсиз турган фуқаро Н.С.га дуч келган.

Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар беришича, ходимлар қонунбузар фуқарога карантин талабларини эслатиб танбеҳ беришганида, Н.С. фаол қаршилик кўрсатган ҳолда ўнг тирсаги билан ИИБ ходими С.А.нинг юз қисмига бир марта уриб тан жароҳати етказиб, хизмат вазифасини бажаришга тўсқинлик қилган.

31 октябрь куни шаҳар прокуратураси томонидан фуқаро Н.С.га нисбатан ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2020 йил 15 августдан карантин чекловлари юмшатилган. Бироқ жамоат жойларида ижтимоий масофа (2 метр) сақлаш, тиббий ниқобда бўлиш талаби ҳам бошқа қатор талаблар билан бирга сақланиб қолган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг