Чилонзордаги тунги жанжалга расмий изоҳ берилди
Ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманида «тунги капалаклар» маҳаллий аҳолининг тинчини бузаётгани ва улар ўртасидаги жанжал акс этган видеолар тарқалди. Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ қуйидагиларни маълум қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 18 июлга ўтар кечаси тахминан соат 00.40 ларда Чилонзор ва Учтепа туманлари ҳудудида жойлашган Заргарлик кўчасида бир нечта фуқаролар ўзаро жанжаллашган. Воқеа жойига етиб келган ИИО ходимлари фуқароларни тинчлантириб, ҳуқуқбузар шахсларни ИИБга олиб борган. Жанжал натижасида бир нафар фуқаро «пешона соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши» жароҳати билан тиббий ёрдам учун мурожаат қилган, сўнг уйига кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, текширув якуни бўйича айбдор шахслар аниқланиб, уларга нисбатан қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади, дейилади хабарда.
Расмий хабарда айнан «тунги капалаклар» сабаб жанжал чиққани қайд этилмаган. Одамларнинг ярим тунда тўпланишига сабаб қилиб бошқа ҳолат кўрсатилган.
«Ўрганишлар жараёнида, шу куни тахминан соат 00.30 ларда ушбу ҳудудда NEХIA ва СOBALT русумли транспорт воситалари ўзаро тўқнашганганлиги сабабли фуқаролар ЙТҲни кўриш учун тўпланганлиги аниқланган», дейилади ИИББ хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter