Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Цемент орасига «юк» яширган ургутлик шахс қўлга олинди

Цемент орасига «юк» яширган ургутлик шахс қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизматининг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Божхона органлари ходимларини жалб қилган ҳолда ўтказилган тезкор тадбирда, Самарқанд шаҳридан Урганч шаҳрига цемент маҳсулотлари олиб келган юк автомашинаси тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

Натижада, автомашинада цемент маҳсулотлари солинган қоплар ичига яшириб қўйилган 10 дона ўрамда 9 кг. 754 гр. «опий» моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Маълум бўлишича, Ургут туманида яшовчи, 1971 й.т., муқаддам гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ жиноятлари учун 3 маротаба судланган шахс юк автомашинасини буюртма қилиб, цемент маҳсулотлари ниқоби остида, ушбу ажал оғусини Хоразм вилоятига сотиш учун олиб келган.

Ушбу наркотик моддалар Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан келтирилган. Ҳозирда ДХХ Хоразм вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 28,246-моддаси 2-қисми ва 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг