Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани ростми? Расмий баёнот берилди

Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани ростми? Расмий баёнот берилди

Бухоро ИИБ биносида 1985 йили Вобкент туманида туғилган Қ.Ҳ. вафот этгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалганди.

Ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати расмий хабар берди.

Таъкидланишича, жорий йилнинг 28 ноябрь куни Бухоро шаҳар ИИО фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 4-сон ИИБ Тергов гуруҳи юритувида бўлган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “в”, “г” бандлари билан қўзғатилган жиноят иши бўйича гувоҳ тариқасида жалб этилган фуқаро Қ.Ҳ. соат тахминан 15.00 ларда Бухоро шаҳар 4-сон ИИБга жиноят иши ҳужжатлари билан танишиш учун келган. Аммо терговчи хизмат вазифаси билан бошқа жойда бўлганлиги сабабли, ИИБ биносига кирмасдан қайтиб кетган.

Қ.Ҳ. ИИБ биносига кирмасдан кетган ҳолат видеотасвирда муҳрланган, дейилади хабарда.

«Шундан сўнг фуқаро Қ.Ҳ. 80 Z 015 ОА давлат рақамли «Матиз» такси автомашинасини тўхтатиб, уни Бухоро шаҳридаги «Файзиобод» жоме масжидига олиб боришини сўраган. Йўлда Қ.Ҳ.нинг соғлиғи ёмонлашиб, оғзидан кўпик чиқиб, ҳушини йўқотган. Ҳайдовчи уни ҳушсиз ҳолатида тезкорлик билан Бухоро шаҳар касалхонасига олиб борган.

Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, фуқаро Қ.Ҳ. шу куни соат тахминан 21:00 ларда касалхонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган. Суд-тиббиёт экспертизасининг бирламчи хулосасига кўра, ўлим «Тутқаноқ синдроми, ўпка ва мияга кислород ўткир етишмовчилиги» оқибатида юз берган. Текширув жараёнида мурданинг баданида ҳеч қандай тан жароҳатлари аниқланмаган».

Хабарга кўра, ҳолат Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан ўрганилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг